Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Кўча сотувчиларига тамаки маҳсулотини сотганлик учун 15 млн сўмгача жарима солиниши мумкин

Кўча сотувчиларига тамаки маҳсулотини сотганлик учун 15 млн сўмгача жарима солиниши мумкин

Бугун, 2023 йил 26 августдан Ўзбекистонда «Алкогол ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилишини ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида»ги Қонун кучга кирди.

Янги қонунга кўра, Ўзбекистонда қуйидагилар тақиқланади:

— кўча сотувчиларининг фаолияти;
— тамаки маҳсулотларини махсус жиҳозланган савдо нуқталаридан бошқа жойда сотиш;
— маркировкасиз тамаки маҳсулотларини сотиш;
— «донабай» сигарет сотиш;
— 21 ёшга етмаган шахсларга тамаки маҳсулотларини сотиш.

Кўча сотувчиларининг фаолияти товарни тўлиқ мусодара қилиш ва 15 миллион сўмгача жаримага сабаб бўлиши мумкин.

Қонун талабларининг ижроси учун ИИВ, солиқ органлари, божхона органлари, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш органи (МҚҚ), Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти масъул этиб белгиланган.

Ушбу қонун ҳам қонуний сигарет бозорида тартиб ўрнатишга, ҳам тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдоси даражасини пасайтиришга кўмак бериши лозим.

Таъкидланишича, сигарет контрабандасига оид вазият ҳалокатли кўриниш олган. Фақат 2023 йилнинг дастлабки 7 ойининг ўзида давлат бюджети 400 млрд сўм ололмаган. Контрабанда бўйича етакчи ўринларни Фарғона водийси (47,3%) ва Тошкент (18,3%) эгаллайди. Ўзбекистонда тамаки маҳсулотлари ноқонуний айланмасининг жами улуши 24,8% ни ташкил қилади.

Бундан ташқари, ноқонуний сигарет савдосига тақиқ ўсмирлар учун ҳам тамаки маҳсулотига йўлни тўсади, ахир контрабанда сигаретлар сотувчиларини харидорнинг ёши қизиқтирмайди, улар вояга етмаганларга ҳам хотиржам сигарет сотаверадилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг