Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Уй-жой нархлари яна ошди: энг катта ўсиш қайси ҳудудда?

Уй-жой нархлари яна ошди: энг катта ўсиш қайси ҳудудда?

Фото: Xabar.uz

2026 йилнинг иккинчи чорагида Ўзбекистонда турар жой кўчмас мулки нархлари биринчи чоракка нисбатан 1,3 фоизга ҳамда 2025 йилнинг шу даврига нисбатан эса 4 фоизга ошди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.

Квартиралар нархи чорак давомида 1,2 фоизга, йиллик ҳисобда эса 5,5 фоизга қимматлашди. Якка тартибдаги уйлар нархи эса биринчи чоракка нисбатан 1,4 фоизга, ўтган йилнинг иккинчи чорагига нисбатан 2 фоизга ўсди.

Бирламчи бозордаги квартиралар нархи чорак мобайнида 0,7 фоизга, йиллик ҳисобда 7,1 фоизга ошди. Иккиламчи бозорда эса нархлар мос равишда 1,6 ва 4,2 фоизга кўтарилди.

Тошкент шаҳрида квартиралар нархи биринчи чоракка нисбатан 1,3 фоизга, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3,9 фоизга ошди.

Пойтахтда бирламчи бозорда квартиралар йиллик ҳисобда 5 фоизга, иккиламчи бозорда эса 3,2 фоизга қимматлашди. Чораклик ўсиш мос равишда 1 ва 1,5 фоизни ташкил этди.

Ўзбекистоннинг қолган ҳудудларида квартиралар нархи чорак давомида 1,1 фоизга, йиллик ҳисобда эса 7 фоизга ошди. Ҳудудларда бирламчи бозорда йиллик ўсиш 8,7 фоизга етган бўлса, иккиламчи бозорда бу кўрсаткич 5,1 фоизни ташкил қилди.

Иккиламчи бозордаги якка тартибдаги уйлар нархи республика бўйича чорак давомида 1,4 фоизга, йиллик ҳисобда 2 фоизга ошди.

Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида якка тартибдаги уйлар нархи биринчи чоракка нисбатан 0,7 фоизга арзонлаган. Республиканинг бошқа ҳудудларида эса ушбу тоифадаги уйлар 2,8 фоизга қимматлашди. Йиллик ҳисобда ўсиш пойтахтда 1,2 фоиз, бошқа ҳудудларда эса 2,7 фоизни ташкил этди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг