Uzbekistan Airways самолётлари Европага Россия ва Беларусни четлаб парвоз қилмоқда

Uzbekistan Airways самолётлари Европага Россия ва Беларус ҳудудини четлаб парвоз қилмоқда. Компанияга кўра, «эҳтиёт чораси» сифатида шундай қилинмоқда.
Эндиликда авиакомпаниянинг Европага рейсларни амалга ошираётган самолётлари Озарбайжон ва Туркия орқали учмоқда.
Repost.uz компания матбуот хизматига мурожаат қилиб, йўналишнинг ўзгариши Azerbaijan Airlines самолёти қулаши билан боғлиқми деб сўраган. «Йўқ, бу шунчаки эҳтиёт чораси ва қайсидир маънода йўналишларнинг оптималлаштирилиши билан боғлиқ», — дея жавоб берган авиакомпания вакиллари.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter