Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Вилоят ва туман ҳокимларига интизомий жазо чораси эълон қилинди

Вилоят ва туман ҳокимларига интизомий жазо чораси эълон қилинди

Фото: «UZA»

Бу ҳақда 17 декабрь куни Бош вазир Абдулла Ариповнинг тегишли фармойиши чиқарилди, деб ёзади UZA.

Фармойишда айтилишича, Тошкент вилояти ва Қибрай тумани ҳокимларининг юридик шахсларга ер участкаси ажратиш юзасидан қабул қилган қарорларида қонунчилик талабларининг бузилиш ҳолатлари аниқланган. Келгусида бундай ҳолатларга йўл қўйилмаслигини таъминлаш, шунингдек, бу борада ҳудудлар раҳбарларининг шахсий масъулиятини янада ошириш мақсадида ҳокимларга интизомий жазо берилган.

Хусусан, Тошкент вилоятининг ҳокими Рустам Холматов ва Қибрай тумани ҳокими Мираъзам Миркасимовга «ҳайфсан» интизомий жазо чораси эълон қилинди ҳамда улар келгусида бундай ҳолатлар такрорланган тақдирда, эгаллаб турган лавозимида қолиши масаласи кўриб чиқилиши тўғрисида қатъий огоҳлантирилди.

Мазкур фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов зиммасига юкланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг