Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Халқ банки лотереялари: Шу йилнинг ўзида 36 та автомобиль!

Халқ банки лотереялари: Шу йилнинг ўзида 36 та автомобиль!

Мамлакатимизнинг энг йирик ва универсал банкларидан бири саналган акциядорлик тижорат Халқ банки томонидан банк тизими учун ноанъанавий фаолият тури – ютуқли лотереяларни ташкил этиш ва ўтказиш анъанавий тус олган.

Банк ахборот хизматининг маълум қилишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 15 ноябрдаги «Пул-буюм лотереялари ўтказишни ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан Халқ банкига лотереяларни ташкил этиш ҳуқуқи берилган. Шундан буён банкнинг ютуқли лотереялари Молия вазирлиги томонидан Лотереялар фаолиятини ташкил этиш учун берилган лицензия асосида ўтказиб келиняпти.

Бугунги кунда банк бир неча турдаги пул ва пул-буюм ютуқли, лаҳзали, тиражли ва сонли-телевизион лотереялар ўтказилиши натижасида кўплаб юртдошларимиз турли пул ва буюм кўринишидаги ютуқлар соҳибига айланмоқда.

Шу билан бирга, лотереялар билан ишлаш жараёнида мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, ютуқ соҳибига айланган ўйин иштирокчиларига ютуқларининг ўз вақтида тўланишига катта эътибор қаратилмоқда.

Биргина жорий йилнинг ўтган даврида 7 миллион 729 мингдан зиёд 51,8 млрд. сўмдан ортиқ миқдордаги пул ва буюм ютуқлари ғолиб бўлган ютуқ эгаларига тўлаб берилди. Жумладан, йил давомида «Orlando», «Spark», «Matiz», «Nexia-3» ва «Damas» русумидаги мамлакатимизда ишлаб чиқарилган 36 та автомобиль омадли  юртдошларимизга топширилди.

— Кўп йиллардан буён Халқ банки лотереяларини ўйнаб келаман, бир неча бор турли миқдордаги пул ютуқларини ҳам ютганман, лекин бугунгиси уларнинг орасида энг каттаси бўлди, — дейди хоразмлик омадли ҳамюртимиз Иззат Ўразов. — Яхши ният билан ҳаракат қилавериш керак экан. Мана, яқинда «Беш карра беш» лотереясидан 15 минг сўмга 5 дона олган эдим. Уларнинг биридан «Орландо» автомобили чиқди. Ушбу ютуқ менга насиб қилганидан жуда хурсанд бўлдим.

Фото: Иззат Ўразов ютуғини қабул қилиб олмоқда.

Лотереяларда ўйналган турли миқдордаги пул ва автомобиль ютуқлари мамлакатимиз аҳолисининг оила фаровонлиги йўлида хизмат қилаётган бўлса, лотереяларнинг ўтказилишидан олинган маблағларнинг муайян қисми эса бир қатор ижтимоий лойиҳаларни молиялаштиришга йўналтирилмоқда.

Жорий йилнинг ўтган даврида банк томонидан лотерея даромадлари ҳисобидан болалар спортини ривожлантириш, меҳрибонлик уйларига, тиббиёт муассасалари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, маҳаллаларни ободонлаштириш, ёш олимларнинг энг яхши инновацион лойиҳаларини рағбатлантириш, шунингдек, уруш қатнашчилари ва ногирон, қария ҳамда фронт орти меҳнат фахрийлари, ижтимоий ҳимояга эҳтиёжи бор ҳамда кам таъминланган оилаларга жами 4,0 млрд. сўмга яқин хайрия маблағлари молиявий ёрдам сифатида ажратилди.

Мисол учун кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилаларга 555,4 млн. сўмлик, меҳрибонлик уйлари, интернатлар, мурувват уйларига 278,2 млн. сўмлик, маҳаллаларни ободонлаштириш учун 810,6 млн. сўмлик, турли ижтимоий тадбирларни ўтказиш ва иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳамда фронт орти меҳнаткашларига хайрия тарзида 674,0 млн. сўмлик хайрия маблағлари ажратилди. Шунингдек, юртимизда болалар спорти ва спорт соҳасини ривожлантиришга ва бошқа шу каби ижтимоий йўналишларга 1 049,5 млн. сўмлик хайрия маблағлари ажратилди.

Фото: Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида истиқомат қилувчи яна бир омадли ҳамюртимиз Дилбар Атамурадова «Шарқона лотто» сонли, пул-буюм ютуқли лотереяси «36 дан 6» ўйини 55-тираж ғолиби бўлган.

Бундан ташқари Чирчиқ шаҳридаги 14-сонли меҳрибонлик уйига «Дамас» автомобили ва 18,3 млн. сўмлик  6 та компьютер жамланмаси, Китоб туманидаги 5-меҳрибонлик уйига 35 млн. сўм, Қарши мурувват болалар уйига «Дамас» автомобили ва 79,6 млн. сўм, Хива «Мурувват» ногиронлар учун эркаклар интернат уйига эса «Спарк» автомобили ва 35,5 млн. сўм, Хива болалар шаҳарчасига 45,9 млн. сўм хайрия маблағлари ажратилди. Албатта, ушбу тадбирлар Халқ банки лотереялари ҳисобидан амалга оширилмоқда.

— Хивадаги «Мурувват» ногиронлар учун эркаклар интернат уйида 200 нафардан ортиқ ижтимоий ҳимояга муҳтож ногиронлиги бўлган шахсларга тиббий-ижтимоий хизмат кўрсатиб келинмоқда, — дейди ушбу интернат директори Равшанбек Шерниёзов. — Албатта, муассасамиздаги кишиларга турли ташкилот ва корхоналардан кўплаб хайрия ёрдамлари кўрсатиб келинади. Бироқ Халқ банки томонидан жорий йилнинг сентябрь ойида «Спарк» автомобили ва 35,5 млн. сўмлик турли кийим-кечаклар хайрия сифатида берилгани барчамизни чексиз қувонтирди.

Шунингдек, республикамизда туризмни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида Халқ банки ҳам фаол иштирок этмоқда. Бунинг мисоли сифатида айтишимиз мумкинки, ҳар бирида 100 нафар фуқаромизга қадимий шаҳарларимизга саёҳат қилиш имкониятини берувчи йўлланмалари ўйналган «Кўҳна Хива» ва «Қадимий Бухоро» тиражли лотереялари ўтказилди.

Шуни ҳам алоҳида айтиш керакки, Халқ банки таклиф этилаётган лотереяларнинг шартлари жозибадорлигини оширишга қаратилган йўналишларда фуқароларнинг талаб ва таклифлари асосида изланишлар олиб бориш билан бирга, лотереялар билетларини ихтиёрийлик принципларига қатъий амал қилган ҳолда сотилиши жараёни Банк бошқаруви томонидан назоратга олинган.

Шунингдек, ўйин билетларини банк мижозларига хизмат кўрсатиш давомида иш ҳақлари, пенсия ва нафақаларга мажбуран қўшиб сотилишининг олдини олиш чоралари кўрилган ҳолда, лотереяларни истироҳат боғлари, бозорлар, автобекатлар ва бошқа аҳоли гавжум жойларда турғун ва вақтинчалик савдо нуқталарини ташкил этиш, шунингдек, жамоатчи тарқатувчиларни жалб қилиш орқали сотилиши белгиланган.

Реклама ҳуқуқи асосида

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг