Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хотин-қизлар қўмитаси Муяссар Раҳимова ўз жонига суиқасд қилгани ҳақида хабар тарқатди

Хотин-қизлар қўмитаси Муяссар Раҳимова ўз жонига суиқасд қилгани ҳақида хабар тарқатди

Муяссар Раҳимова.

Кадр: «Ўзбекистон 24»

Яқинда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасига андижонлик фуқаро Муяссар Раҳимованинг («Дарё.uz» сайтида 2019 йил 26 июль куни эълон қилинган «Андижондаги кўзбўямачиликда алданган аёл бир умрга Россияга кетишга қарор қилди» сарлавҳали суҳбат қаҳрамони) ўз жонига суиқасд қилгани ҳақида хабар келиб тушди, дейилади қўмита матбуот хизмати хабарида.

«Қўмита тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда мазкур ҳолатни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади:

Андижон вилояти ҳокимлиги, вилоят Хотин-қизлар қўмитаси томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, фуқаро Раҳимова Муяссар Козимжоновна 2019 йил 23 июль куни соат тахминан 20.00 ларда онаси билан жанжаллашиб, руҳий зўриқиш оқибатида ўзи мунтазам истеъмол қиладиган дориларни меъёридан ортиқча ичгани туфайли шифохонага ётқизилган. Унга ўз вақтида кўрсатилган малакали тиббий ёрдам натижасида М. Раҳимованинг аҳволи яхшилангач, 24 июль куни шифохонадан уйига кетишига рухсат берилган.

Ушбу ҳолат бўйича Андижон шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётгани маълум қилинди», дейилади Хотин-қизлар қўмитаси матбуот хизмати хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг