Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Яна Андижон, яна ҳоким...

Яна Андижон, яна ҳоким...

Жорий йилнинг 6 июнь куни ушланиб, эртаси - 7 июнь куни қамоққа олинган  олинган Андижон шаҳар ҳокими Баҳром Ҳайдаров айни шу саналарда гўёки  24 та қарор ва фармойиш қабул қилгани, бу ҳол «E-qaror» электрон платформасида ошкор бўлгани ҳақида ёзгандик.

Бу борада Андижон вилояти Адлия бошқармаси ахборот  берганидан ҳам хабарингиз бор.

Ҳолатдан жиноят ҳиди уфуриб турганидан келиб чиқиб,  «Xabar.uz» Бош прокуратура матбуот хизмати билан боғланди.

Маҳкама масъулининг билдирича, вазият прокуратура органлари томонидан ўрганилмоқда ва бу жараёнда  ҳар бир ҳолатга тегишли ҳуқуқий баҳо берилади. 

«Ҳоким номидан (тўғрироғи, унинг электрон имзосидан фойдаланиб) чиқарилган қарорларга нисбатан прокуратура протест бериши мумкинми?» деган саволга Бош прокуратура матбуот хизмати масъули «эҳтимолдан холи эмас», дея жавоб берди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг