Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Янги Тошкент» бўйича учта компания лойиҳаси кўрилмоқда

«Янги Тошкент» бўйича учта компания лойиҳаси кўрилмоқда

Фото: «Benoy»

Британиянинг Benoy компанияси «Янги Тошкент» лойиҳасини эълон қилган эди. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ушбу лойиҳа бўйича изоҳ билдирди.

«Дўстлар, ҳамшаҳарлар! Яқинда ижтимоий тармоқларда «ажойиб» тасвирлар кенг тарқалди.

Британия меъморчилик компанияси Benoy ўзининг веб-саҳифасида Тошкент шаҳри Бош режасининг лойиҳасини эълон қилди. Бу ҳақда кўпчилик бир зумда ўз фикрларини билдиришга улгуришди ва ҳатто уни нотўғри қилинган деган фикрлар ҳам учради.

Айтиш жоиз, бу масалада Benoy фақат ўз режасини тақдим этди. Бу масалада 3 та компаниянинг лойиҳалари кўриб чиқилмоқда, уларнинг орасида Benoy ҳам бор. Тошкент шаҳар ҳокимлигини ва шаҳарсозлик бўйича масъул комиссия тақдим этилган лойиҳаларни ўрганиб, энг маъқулини танлайди.

Дўстлар, сиздан илтимос, янгиликлар ва фактларни ким нашр этаётганлигидан қатъий назар (ахборот саҳифалари ёки машҳур блогерлар) маълумотларнинг хаққонийлигини текширинг. Ҳозирча якуний қарор ва тасдиқланган режа йўқ. Қарор ва режалар тасдиқланса, бу ҳақида расмий равишда хабардор қиламиз», — дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг