Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Янги тузилган агентликнинг асосий вазифалари маълум қилинди

Янги тузилган агентликнинг асосий вазифалари маълум қилинди

Аҳолига комплекс ёндашув асосида профессионал ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизимини жорий қилиш мақсадида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ташкил этилганди.

Агентликнинг асосий вазифаларидан бири оғир ижтимоий ҳолатга тушган ва тушиш хавфи бўлган аҳоли билан манзилли ишлашни ташкил қилишдан иборат бўлиб, аҳолининг 31 та тоифасига индивидуал ёндашувга мувофиқ ижтимоий хизматларни маҳалла даражасида ташкил этади.

Агентликнинг асосий вазифаларидан бири аҳолининг 31 та тоифасига индивидуал ёндашувга мувофиқ ижтимоий хизматларни маҳалла даражасида ташкил этиш.

Хусусан:

- кекса ёшдаги шахслар ва қариялар;

- ўзгалар парваришига муҳтож бўлган шахслар;

- ногиронлиги бўлган шахслар;

- кам таъминланган оилалар;

- зўравонликка учраган шахслар;

- ногирон фарзандлари бўлган оилаларга ва ота-онасининг бири ногирон бўлган болалар;

- васийликка олинган оилалар;

- етим ва чин етим болалар;

- алоҳида таълим-тарбияга муҳтож шахслар ижтимоий ёрдам ва хизматлар билан қамраб олинади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг