Ёшлар етакчиси ўз никоҳ тўйида кам таъминланган оила фарзандларига суннат тўйи қилиб берди (фото)
![Ёшлар етакчиси ўз никоҳ тўйида кам таъминланган оила фарзандларига суннат тўйи қилиб берди (фото)](https://xabar.uz/static/crop/1/4/920__95_1474948382.jpg)
Ургут туманидаги Ёшлар иттифоқининг 41-мактабдаги етакчиси Арзиқулов Алижон ўз никоҳ тўйига қўшиб, шу туманда истиқомат қиладиган тўрт нафар кам таъминланган оиланинг фарзандларининг суннат тўйини ўтказиб берди.
Бундай хайрли ташаббусни бундан бироз аввал ўз никоҳ тўйига бир неча нафар кам таъминланган оилаларининг фарзандлари суннат тўйини қўшиб ўтказган шу туман Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчиси Фирдавс Очилиб бошлаб берган эди.
Тўйда туман ҳокими М.Турдиев, туман Ёшлар иттифоқи етакчиси Ғ.Жабборов каби масъуллар қатнашдилар ва улар оила қураётган ёшларга ҳамда суннат тўйи ўтказилган болаларга ўз совғаларини топширдилар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter