Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Қийинчиликларга дуч келишди, аммо бир сония ҳам таслим бўлишмади» — Фабио Каннаваро

«Қийинчиликларга дуч келишди, аммо бир сония ҳам таслим бўлишмади» — Фабио Каннаваро

Фото: Ўзбекистон футбол Ассоциацияси

Ўзбекистон — Португалия ўйинидан сўнг терма жамоа бош мураббийи иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.

«Албатта, Жаҳон чемпионатидаги илк иштирок осон бўлмаслиги табиий. Қуръа натижалари чиққанидан сўнг Колумбия ва Португалияни кўриб, бизни жуда қийин гуруҳ кутаётганини билгандик.

Колумбияга қарши ўйиндан кейин ҳам жамоамдан фахрланишимни айтгандим, бугун ҳам жамоам билан фахрланаман. Чунки уларни кўрдим. Ҳа, қийинчиликларга дуч келишди, аммо бир сония ҳам таслим бўлишмади», — деди Каннаваро.

У барча чизиқларда юқори савиядаги футболчиларга эга жамоага қарши ўйнаш доим қийин бўлишини таъкидлади.

«Шубҳасиз, улар жуда катта мотивация билан майдонга тушишган эди. Бироқ айтганимдек, бу Жаҳон чемпионати биз учун тажриба», — деди бош мураббий.

Эслатиб ўтамиз, АҚШнинг Хюстон шаҳридаги NRG стадионида 23 июн куни бўлиб ўтган баҳсда Ўзбекистон Португалияга 0:5 ҳисобида ютқазди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг