Манба: Германия терма жамоасига янги мураббий тайинланди
Германия миллий терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди. Бу ҳақда журналист ва инсайдер Фабрицио Романо Х тармоғида хабар берди.
Бу «Ливерпул» собиқ мураббийи Юрген Клоппдир.
Клоппнинг Германия футбол ассоциацияси билан тузган шартномаси тафсилотлари ҳозирда муҳокама қилинмоқда. 59 ёшли мутахассис Германияни Евро-2028 ва 2030 йилги Жаҳон чемпионатида бошқариши айтилмоқда.
2025 йилдан бери Клопп «Ред Булл»нинг халқаро алоқалар бўйича директори лавозимида ишлаб келган. Бунгача у тўққиз йил давомида «Ливерпул»ни бошқарган. Унинг раҳбарлигида клуб Чемпионлар Лигаси, Англия Премер-лигаси, Англия кубоги ва Суперкубогини, шунингдек, иккита Англия Лигаси кубогини қўлга киритган.
Эслатиб ўтамиз, Германия ЖЧ 1/16 финалида мағлуб бўлиб, ортга қайтишга мажбур бўлди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter