Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Месси ва Мбаппе дубл қайд этди, Сенегал Норвегияга қаттиқ қаршилик кўрсатди

Месси ва Мбаппе дубл қайд этди, Сенегал Норвегияга қаттиқ қаршилик кўрсатди

Фото: Reuters

ЖЧ-2026 J гуруҳи 2-туридан ўрин олган учрашув якунланди. Мессининг дубли Аргентинага ғалаба келтирди. Лионел жаҳон чемпионатларида 18 та гол уриб, яққол рекордчига айланди. Иккинчи ўриндаги Мирослав Клозеда 16 та гол бор. 

ЖЧ, J гуруҳи, 2-тур

Аргентина — Австрия 2:0

Голлар: 38, 90+5 - Лионел Месси. 

ЖЧ-2026 мусобақасининг 2-турида Франция Ироққа қарши баҳс олиб борди ва 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувдаги голларни Килиан Мбаппе (дубл) ва Усман Дембеле киритишди. Шу тариқа, Французлар гуруҳда 6 очко тўплаган ҳолда кейинг босқич йўлланмасини ҳал қилди.

Норвегия эса иккинчи турда Сенегалга қарши баҳс олиб борди. Шиддатли кечган баҳсда европаликлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ғолиблар таркибида 13-дақиқада захирадан майдонга тушиб, 43-дақиқада ҳисобни очган ҳимоячи Маркус Педерсен ҳамда ушбу учрашувда дублни расмийлаштирган юлдузли ҳужумчи Эрлинг Ҳоланд гол муаллифига айланишди.

Сенегал терма жамоаси таркибида эса 28 ёшли ҳужумчи Исмоила Сарр иккита гол урди.

Франция — Ироқ 3:0

Норвегия — Сенегал 3:2

Иордания ва Жазоир ўйинида эса камбек қайд этилди. Биринчи бўлим иорданияликлар устунлигида ўтган бўлса, иккинчи таймда Жазоир иккита гол урди ва ғалабани илиб кетди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг