Ўзбекистонлик ҳакам Австрия-Жазоир ўйинини бошқаради
Конго ДР - Ўзбекистон ўйинини германиялик ҳакам бошқаради. Ўзбекистонлик Илгиз Танташев эса Австрия-Жазоир ўйинига реферилик қилади.
Футбол бўйича жаҳон чемпионатининг 3-турида ишлайдиган ҳакамлар бригадаси маълум қилинди. Унга кўра, К гуруҳидан ўрин олган Конго ДР ва Ўзбекистон баҳсида германиялик Феликс Сваер бошчилигидаги ҳакамлар ишлайди. 4 ва 5-реферилар сифатида испаниялик мутахассислар қайд этилган.
Эслатиб ўтамиз ушбу баҳс Тошкент вақти билан 28 июн тонгги 04:30 да бошланади.
Илгиз Танташев жамоаси Жаҳон чемпионатидаги навбатдаги ўйинини бошқариб боради.
Мусобақанинг 3-туридан ўрин олган Жазоир- Австрия учрашуви ўзбекистонлик ҳакамлар жамоасига ишониб топширилган.
Мазкур баҳсни ФИФА ҳаками Илгиз Танташев бошқариб боради. Унга қанотларда Андрей Сапенко ва Тимур Гайнуллин ёрдам беради.
Учрашув 28 июн куни Тошкент вақти билан соат 07:00 да бошланади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter