Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Эпидемиолог коронавируснинг яширин қуроли ҳақида тўхталиб ўтди

Эпидемиолог коронавируснинг яширин қуроли ҳақида тўхталиб ўтди

Фото: «Sonar2050.org»

Н.Ф.Гамалея номли эпидемиология ва микробиология илмий-тадқиқот маркази директори Александр Гинцбург коронавируснинг аломатсиз тури ва унинг асосий хавфларидан бирини изоҳлаб берди.

Олимнинг сўзларига кўра, вируснинг «маккорлиги» шундаки, COVID-19 ташувчисида икки ҳафта давомида ҳеч қандай аломат юзага чиқмаслиги мумкин.

«Шу боис шунча вақт давомида коронавирусни юқтирган одам касаллик аломатларисиз яширин хавф-хатар ҳисобланиши ва у атрофдагилар учун касалликни юқтириш манбаига айланиши мумкин», — деди Гинцбург «РЕН ТВ» телеканалига берган интервьюсида.

Эпидемиолог касаллик ташувчиларини вақтида аниқлаш ва уларни изоляция қилиш ниҳоятда муҳимлигини таъкидлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг