Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Муса Ерниязовнинг аҳволи оғир экани маълум қилинди

Муса Ерниязовнинг аҳволи оғир экани маълум қилинди

АОКА залида коронавирус инфекцияси билан боғлиқ вазият юзасидан ўтказилган матбуот анжуманида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Муса Ерниязовнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди.

«Бемор ҳозирда респиратор терапия олмоқда – у ўпканинг сунъий вентиляцияси аппаратига уланган. Унинг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда. Муса Ерниязовни даволаш учун бошқа давлатга олиб кетиш ҳақида ҳеч қандай гап бўлгани йўқ», деди Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Анвар Алимов.

Қўшимча қилинишича, Муса Ерниязовда коронавирус инфекцияси тасдиқланганидан бери у Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг Қорақалпоғистон филиали клиникасида даволанмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг