Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонга олтинчи турдаги вакцина келтирилмоқда

Ўзбекистонга олтинчи турдаги вакцина келтирилмоқда

Бунга Ўзбекистон ва Туркия ҳукуматлари ўртасида соғлиқни сақлаш соҳасида грант ёрдамига оид имзоланган битим асос бўлди, дейилади ССВ хабарида.

Келишувга кўра, Туркия Ўзбекистонга COVID-19га қарши 200 минг доза Хитойда ишлаб чиқарилувчи «Синовак» вакцинаси, шунингдек, 20 минг қути «Фавипиравир» дори препаратларини дўстлик ва хайрихоҳлик белгиси сифатида юборади.

«Дунё» ахборот агентлиги хабарига кўра,  битимни Ўзбекистон Республикаси номидан  мамлакатимизнинг Туркиядаги элчиси Алишер Аъзамхўжаев, қардош давлат номидан эса соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Халил Элдемир имзолади.

Мамлакатимизда ҳозирда 5 та турдаги: 

  • AstraZeneca,
  • ZF-UZ-VAC2001,
  • Sputnik V,
  • Moderna,
  • Pfizer/BioNTech вакциналаридан фойдаланилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, шу пайтгача юртимизда эмлаш жараёнларида 22 433 729  доза вакцина қўлланилган бўлиб, 5,1 миллион нафардан ортиқ аҳоли вирусга қарши тўлиқ эмланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг