Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Олимлар коронавирус неандерталларда ҳам бўлганини аниқлашди

Олимлар коронавирус неандерталларда ҳам бўлганини аниқлашди

Фото: «AP Photo/Martin Meissner»

Коронавирус асоратлари билан боғлиқ одам генлари неандерталларда ҳам бўлган. Айнан улардан ота-боболаримизга ўтган бўлиши мумкин. Олимларнинг бу хулосалари bioRxiv электрон илмий кутубхонасида чоп этилган мақолада келтирилган.

Неандерталлар генетикаси бўйича мутахассис Хуго Цеберг ва швециялик генетик Сванте Паабонинг изоҳлашича, CoViD-19 асоратлари билан боғлиқ геном қисмлари ҳам европалик, ҳам осиёлик неандерталларда аниқланган.

Ҳозир бу генлар Бангладеш аҳолисининг 63 фоизида учрайди. Паабонинг фикрича, бу факт нима учун коронавирусдан бунчалик кўп бангладешликларнинг вафот этаётганини қисман изоҳлаши мумкин. Шунингдек, бу генлар европаликларнинг 8 фоизида учрайди, америкаликлар ва Шарқий Осиё халқларида эса нисбатан камроқ қайд этилган.

Олимларнинг таъкидлашича, эҳтимол, геномнинг бу қисмлари илгари одамларга вирусни енгишга ёрдам бергандир. Лекин ўн минг йиллар давомида ҳаммаси кескин ўзгарган бўлиши ҳеч гап эмас.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг