Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шифокор коронавирус профилактикасида нима учун кўп сув ичиш кераклигини тушунтирди

Шифокор коронавирус профилактикасида нима учун кўп сув ичиш кераклигини тушунтирди

Фото: «Uk.news.yahoo.com»

Туркияда ички касалликлар ва нефрология бўйича мутахассис, доктор Арзу Акгул коронавирус профилактикасида нима учун кўп сув ичиш зарурлигини тушунтириб берди.

Унинг таъкидлашича, сув организмда метаболик жараёнларни тартибга солувчи, шунингдек, ҳужайраларга озиқ моддаларни етказиб берувчи ҳамда ҳаётий фаолияти давомида ҳосил бўладиган чиқиндиларни чиқариб юборувчи асосий омил ҳисобланади.

Шифокорнинг фикрича, сув токсинларни чиқариб юборади, тана ҳароратини ҳамда қон қуюқлигини тартибга солади. Акс ҳолда токсинлар қонда тўпланиб қолади. Охир-оқибат, одамда сийдик-тош касаллиги ёки буйрак етишмовчилиги келиб чиқади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг