Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболовда коронавирус аниқланиб, Тошкентга олиб келингани маълум бўлди

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболовда коронавирус аниқланиб, Тошкентга олиб келингани маълум бўлди

Фото: Xabar.uz

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболовда коронавирус аниқланганини тасдиқлади.

Қайд этилишича, Тошкент шаҳрида даволанаётган Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболовнинг ҳамда Нукус шаҳридаги клиникада даволанаётган Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Муса Ерниязов ҳолати ҳам таҳлил қилинган.

«Бугунги кунда уларнинг ҳолати стабил деб топилди, олиб борилаётган даволаш тактикаси тўғрилиги ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан ишлаб чиқилган стандартлар асосида олиб борилаётгани таъкидланди», дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг