Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Туркманистон барча халқаро авиарейслар бекор қилинишини 20 июнгача узайтирди

Туркманистон барча халқаро авиарейслар бекор қилинишини 20 июнгача узайтирди

Фото: «Sng.today»

Туркманистон ҳаво йўллари авиакомпанияси пандемия туфайли барча халқаро авиарейсларнинг бекор қилинишини 20 июнгача узайтирди, дея хабар берди авиакомпаниянинг расмий сайти.

«COVID-19 коронавирус пандемияси туфайли барча халқаро авиарейсларнинг бекор қилиниши 2020 йил 20 июнгача узайтирилди», — дейилади хабарда.

Шунга кўра Ашхобод билан Истанбул, Москва, Санкт-Петербург, Қозон, Минск, Олмаота, Франкфурт-Майн, Бирмингем, Амритсар, Деҳли, Дубай, Абу-Даби, Пекин, Бангкок орасидаги рейслар бекор қилинди.

«Бекор қилинган рейслардаги йўловчилар пулни қайтариб беришни сўрашлари ёки парвозлар тикланишини кутишлари ва кейинги қулай рейслар учун чипталарни қайтадан бронлашлари мумкин», — дейилади авиакомпания хабарида.

Аввалроқ Туркманистон ҳаво йўллари барча халқаро авиарейсларни 20 майгача бекор қилганди.

Ҳукумат расмийларининг хабарига кўра, Туркманистонда янги типдаги коронавирус ҳолати қайд этилмаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг