Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бухорода катта тадбирга тайёргарлик авжида

Бухорода катта тадбирга тайёргарлик авжида

21-25 май кунлари Бухоро шаҳрида «Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивали» бўлиб ўтади. Айни пайтда мазкур йирик тадбирга тайёргарлик жараёни қизғин паллага кирган.

Тадбир доирасида каштадўзлик санъати халқаро фестивали ҳам ўтказилади. Мазкур халқаро фестиваль кўҳна ва боқий Бухоро шаҳрида жорий йилдан бошлаб ҳар икки йилда, баҳор фаслининг май ойида ташкил этилади.

Фестивалда Лаби ҳовуз ансамблидан Арк қўрғони ҳудудигача зардўзлик ва заргарлик санъатига доир кўргазмалар ташкил этилади: ҳунармандчилик буюмлари, тасвирий ва амалий санъат асарлари, қадимий зардўзлик ҳамда заргарлик дастгоҳлари, маҳсулотларни яратиш жараёнлари, ҳунармандчиликка оид бадиий, ҳужжатли фильмлар, китоблар, альбомлар, фотосуратлар.

— Вилоят марказидаги Баҳоуддин Нақшбанд, Иброҳим Мўминов, Ислом Каримов, Ибн Сино, Алишер Навоий, Ғиждувон ҳамда Газли шоҳ кўчалари, Халқлар дўстлиги, Қаюм Муртазоев, Муҳаммад Иқбол, Алпомиш каби жами 20 дан ортиқ кўчанинг ҳар бирига шаҳар ҳамда вилоят ҳокимлиги тизимидаги бошқарма, корхона ва ташкилотлардан масъуллар бириктирилган, — деган Бухоро шаҳар ҳокимлиги ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи Ахтам Аҳмедов.

Шунингдек, сайёҳларга ва маҳаллий аҳолига қулайлик яратиш мақсадида Лаби Ҳовуз мажмуаси, Тоқи Телпакфурушон ва Пойи Калон мажмуаларида 24/7 режимида ишлайдиган банкоматлар ўрнатилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг