«Чўлпонни сотганлар очиқ-ойдин кўрсатиб берилади» — Жадидлар ҳақидаги роман нашрдан чиқарилмоқда
Жадидлар ҳаёти ва ижоди ҳақида ўзбек адабиётида ёзилган йирик бадиий асар — «Тегирмон» романи қайта нашрдан чиқарилмоқда. Бу ҳақда ёзувчи Наби Жалолиддин маълум қилди.
Ушбу асар Чўлпонга бағишланган бўлишига қарамай, унда барча жадидлар ҳақида сўз боради.
Романда жадидлардан ташқари озодлик йўлида жонини тиккан Мадаминбек қўрбоши каби фидойилар, мардикоролди сиёсатининг мудҳиш манзаралари, Қўқон мухториятидаги фитналар ва унинг қулаши, рус босқини каби воқеалар ёзилган.
«Миллатнинг энг забардаст шоири, ёзувчиси ва жадиди Чўлпон ҳаётидаги эврилишлар, болалиги ва ижоди ҳақида батафсил ҳикоя қилинади. Чўлпонни сотганлар очиқ-ойдин кўрсатиб берилади.
Чўлпоннинг қамалиши, қатл этилиши билан боғлиқ янги фактлар, ўзгача ёндашувлар рўмонни янада бойитган. Энг муҳими, бари тарихий фактларга асосланган», дея қайд этди муаллиф Наби Жалолиддин.
Маълум қилинишича, икки китобдан иборат дилогия айни пайтда «Чўлпон» номи билан нашрга тайёрланмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter