Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Ҳали уруш тугамади» — муваффақиятли кинокартина

«Ҳали уруш тугамади» — муваффақиятли кинокартина

Кинематография агентлиги «Ёшлик» киностудияси томонидан «Дебют старт-2021» кинофестивалида ғолиб бўлган сценарий лойиҳалари асосида «Ҳали уруш тугамади» қисқа метражли фильми суратга олинди.

Кинокартинада уруш бўлаётган шаҳарларнинг бирида 9 ёшли Али ва 7 ёшли Марьям исмли қизалоқнинг ҳаёти ва тақдири акс эттирилади. Болалар воқеа якунида ўз ватанига қайтиб келишади, аммо қалбларида совуқ урушнинг асорати ўчмайди.

Сценарий муаллифи Гўзалой Солиҳ қизи, режиссёр Дилшода Қосимова, постановкачи оператор Одил Қосимов, рассом Муҳаммадали Раҳимов, гримёр Мафтуна Исматова, картина директори Орифжон Собиров.

Маълумот учун, «Ҳали уруш тугамади» кинокартинаси «Дебют старт-2021» фестивалида «Энг яхши операторлик иши», «Энг яхши рассом», «Янги Ўзбекистоннинг ғояси» номинацияларида ҳамда I ва III даражали «Гран при» махсус мукофотларини қўлга киритган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг