Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Игорь Тальковни ким ўлдирган? 33 йилдан сўнг тергов якунланди

Игорь Тальковни ким ўлдирган? 33 йилдан сўнг тергов якунланди

Игорь Тальков.

Фото: Код памяти

Россия тергов қўмитасининг Санкт-Петербург бош бошқармаси қўшиқчи Игорь Тальковнинг ўлими бўйича терговни якунига етказди.

Тергов талқинига кўра, қотил — хонанданинг концерт директори Валерий Шляфман. Айтилишича, 1991 йил 6 октябр кечки пайт «Юбилейный» спорт саройида директор артистлардан бири Игорь Малахов билан низолашиб қолган. Шляфман тўппончада Малаховни отишга уринган, бироқ ўқ «Тальковга ўлимга олиб келувчи жароҳат етказган».

Тергов қўмитаси «Исроилда яширинган» Шляфман 1992 йилдаёқ эҳтиётсизлик оқибатидаги қотилликда сиртдан айбланганига эътибор қаратди. Бироқ 2021 йилда тергов янгиланиб, ТҚ «Шляфманнинг қасддан уюштирилган қотилликка дахлдорлиги тўғрисида» хулосага келган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг