Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Келажакка қайтиб» фильмидаги актриса вафот этди

«Келажакка қайтиб» фильмидаги актриса вафот этди

Фото: «Variety»

«Келажакка қайтиб» фильмида роль ижро этган америкалик актриса Эльза Рэйвен (ҳақиқий исми Эльза Рабинович) 92 ёшида вафот этди. Бу ҳақда «Variety» хабар берди.

Актриса 2 ноябрь, душанба куни ҳаётдан кўз юмди. Ҳозирча ўлим сабаблари ҳақида маълумот берилмаган.

Эльза Рэйвен 1929 йил 21 сентябрь куни АҚШнинг Жанубий Каролина штати Чарлстон шаҳрида дунёга келган. Кинодаги биринчи ролини Леонард Кастлнинг «Асал ойи қотиллари» фильмида ижро этган. Рэйвеннинг кичик, аммо эсда қоларли роллари орасида — Роберт Земекиснинг «Келажакка қайтиб» фильмида минорадаги соатни сақлашга уринган аёл ва Стюарт Розенбергнинг «Амитивилль даҳшати» фильмидаги риэлтор миссис Таунсенд роллари бор.

Актриса, шунингдек, телевидениядаги турли лойиҳаларда қатнашган. «Омин» лойиҳаси ҳамда «Ақлли», «Тез ёрдам», «Беверли-Хиллзлик шаҳзода» ва «А жамоаси» сериаллари орқали томошабинларга яхши таниш. У Америка кинематография санъати ва фанлар академиясининг аъзоси бўлган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг