Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Озарбайжонда «Ўзбекистон киноси кунлари» бўлиб ўтади

Озарбайжонда «Ўзбекистон киноси кунлари» бўлиб ўтади

Фото: «Novosti.az»

2019 йилнинг 17-24 ноябрь кунлари Озарбайжонда «Ўзбекистон киноси кунлари» ҳафталиги бўлиб ўтади. «Ўзбекккино» миллий агентлиги хабарига кўра, ҳафталикда 10 та (6 та бадиий, 4 та ҳужжатли) ўзбек фильми намойиш этилади.

«Ўзбекистон киноси кунлари»ни ўтказиш режаси жорий йилнинг 21-28 сентябрь кунлари Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида ўтказилган «Озарбайжон киноси кунлари» ҳафталигида келишилган эди.

Озарбайжонлик киномухлисларга Абдухалил Мигноровнинг «Абу Исо Муҳаммад Термизий», Умид Ҳамдамовнинг «Иссиқ нон», Зулфиқор Мусоқовнинг «Берлин-Оққўрғон», Ҳилол Насимовнинг «Ҳаёт» каби бадиий фильмлари тақдим қилинади.

Ўзбек ва озарбайжон халқларининг маданияти, тили, қадриятлари бир-бирига ўхшайди. Ўзбек томошабинлари «Қайнона», «Аршин мол олон», «Аҳмад қаерда?» каби озарбайжон фильмларини ҳалигача завқ билан томоша қилади. Сентябрда бўлиб ўтган «Озарбайжон киноси кунлари» тадбири давомида ўзбек томошабинлари озарбайжонлик киноусталарининг янги фильмлари билан танишишган бўлса, Озарбайжонда бўлаётган «Ўзбекистон киноси кунлари» ҳафталигида қардошларимиз шундай имкониятга эга бўлишади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг