Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Президентнинг янги қарори қабул қилинди

Президентнинг янги қарори қабул қилинди

Фото: Президент матбуот хизмати.

“Ўзбекистон Миллий симфоник оркестри фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда миллий ва жаҳон мумтоз мусиқа санъатидан аҳолини янада кенгроқ баҳраманд этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-401-сон, 22.11.2024) қабул қилинди

Ўзбекистон давлат филармонияси Ўзбекистон Миллий симфоник оркестри ходимларининг меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан ҳисобланадиган базавий лавозим маошлари миқдорлари 2025 йил 1 январдан бошлаб, оркестрнинг:

-бадиий-раҳбар ходимлари учун – 4,0 коэффициентга;

-олий ва биринчи тоифали артистлари учун – 1,17 коэффициентдан 4,0 коэффициентга;

-иккинчи тоифали ва тоифасиз артистлари учун – 1,17 коэффициентдан 3,0 коэффициентга оширилган ҳолда белгиланди.

Давлат органлари, муассасалари ва корхоналари ўз ходимларини миллий ва жаҳон мумтоз мусиқа санъати асарлари билан таништириши учун чипталар ва абонементлар сотиб олиш амалиёти йўлга қўйилади.

Тажрибали дирижёрлар ва оркестр ижрочиларининг маҳорат мактаблари фаолиятини йўлга қўйилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг