Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

1 мартдан АИ-80 маркали бензиннинг нархи камида 800 сўмга ошади – «Ўзбекнефтгаз»

1 мартдан АИ-80 маркали бензиннинг нархи камида 800 сўмга ошади – «Ўзбекнефтгаз»

2022 йил 12 декабрдаги ПҚ-440-сонли қарор билан импорт қилинадиган, маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган ва тадбиркорлик субъектлари томонидан якуний истеъмолчиларга сотиладиган АИ-80 русумли автобензинга қўлланиб келинган «ноль» ставкадаги акциз солиғи имтиёзи қўлланиши муддати 2023 йил 1 мартда тугайди.

«Ўзбекнефтгаз» АЖга кўра, 2023 йил 1 мартда юқоридаги тартибларнинг амал қилиш муддати (имтиёзли давр) якунлангандан кейин акциз солиғи ҳисобланиши ва биржада нархларнинг эркин (ўсиш даражаси чекланмасдан) шаклланиши ҳисобига АИ-80 русумли автобензин нархи ошиши кутилмоқда.

Бунда, 1 мартдан бошлаб биржа савдоларига жойлаштириладиган 1 тонна маҳаллий АИ-80 русумли автобензин бошланғич нархи 6 863 000 сўмдан, импорт автобензини нархи 8 036 000 сўмдан шаклланиб, биржа савдолари якуни билан нархлар ўртача 8 150 000 сўмни (1 литр учун 6 100 сўм) ташкил этиши кутиляпти.

Бунда, нархлар ўзгариши ҳисобига «Ўзбекнефтгаз» АЖ тасарруфидаги АЁҚШларда 1 литр АИ-80 русумли автобензиннинг чакана нархи маҳаллий маҳсулот учун 6 800 сўмдан, импорт маҳсулоти учун 7 000 сўмдан шаклланади.

Маълумот учун, Ҳукуматнинг 2022 йил 15 декабрда тасдиқланган «Куз-қиш мавсумида истеъмолчиларни АИ-80 русумли автобензин билан узлуксиз таъминлаш ва уларнинг нархлари кескин ошишининг олдини олиш» чора-тадбирларида 2022 йил 9 декабрдан 2023 йил 1 мартга қадар «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖнинг алоҳида биржа секцияси орқали АИ-80 русумли автобензин маҳсулотини сотиш нархининг ўсиши биржа савдосига чиқариш нархига нисбатан кўпи билан 5 фоизгача миқдорда белгиланган эди.

1  мартдан эса биржада АИ-80 бензинининг нархлари эркин (ўсиш даражаси чекланмасдан) шакллантирилади ва бу шу маркали бензиннинг нархи ошишига сабаб бўлиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг