3 йилда қуввати 7 минг МВтдан ортиқ бўлган 12 та ИЭС ишга туширилади – Энергетика вазирлиги
2027 йил якунига қадар Ўзбекистонда умумий қуввати 7 057 МВтга тенг бўлган 12 та замонавий иссиқлик электр станциялари ишга туширилади.
Бу ҳақда Энергетика вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Ҳасан Тошхўжаев маълум қилди.
Вазирлик расмийси берган маълумотларга кўра, хорижий компаниялар билан имзоланган битимларга асосан, 2027 йилга қадар юртимизда умумий қуввати 4 183 МВт бўлган яна 5 та янги иссиқлик электр станцияси ишга туширилиши режалаштирилган.
2027 йилда Сурхондарё вилоятининг Ангор туманида қуввати 1 560 МВт ва Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида қуввати 550 МВт бўлган янги иссиқлик электр станциялари ишга туширилади.
Шу билан бир қаторда, 2025 – 2027 йиллар мобайнида «Иссиқлик электр станциялари» АЖ томонидан қиймати 2 млрд 214 миллион АҚШ доллари, умумий қуввати эса 2 087 МВт бўлган 4 та йирик инвестиция лойиҳалари ишга туширилади.
Бу лойиҳалар фойдаланишга топширилгач, қўшимча 49,7 млрд кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилиб, йилига қарийб 5 млрд куб метр табиий газ тежалади.
Тизимли ишлар натижасида 2026 йилга бориб, Ўзбекистонда умумий қуввати 9947 мегаватт, 2030 йилга бориб эса 20000 мегаваттдан ортиқ бўлган қуёш ва шамол электр станциялари фаолият юритиши кутилмоқда.
Мазкур «яшил» лойиҳалар ишга туширилгач эса 2030 йилга бориб, йилига 50 млрд кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқариш имконияти яратилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter