Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Жиззахда ходимларни қонунга зид тарзда ишдан бўшатган ташкилот 83 млн сўм товон пули тўлади

Жиззахда ходимларни қонунга зид тарзда ишдан бўшатган ташкилот 83 млн сўм товон пули тўлади

Фото: Xabar.uz

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га 4 нафар фуқаро Кадастр агентлигининг Жиззах вилоят бошқармасидан асоссиз ишдан бўшатилганликлари сабабли ишга тиклашда  ёрдам сўраб мурожаат қилган.

Ҳолат Жиззах вилоят камбағалликни қисқартириш ва Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат назорат инспекцияси ходимлари билан ўрганилганда 4 нафар мурожаатчи иш жойида штатлар қисқартирилганлиги важи билан ишдан бўшатилган, лекин, бу жараён меҳнат қонунчилигига мувофиқ амалга оширилмагани аниқланган.

Шундан сўнг мурожаатчиларни ишга тиклаш ва ойлик маоши ҳамда маънавий зарарларни ундириш бўйича фуқаролар манфаатида судга даъво ариза киритилган. Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг тегишли ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилган.

4 нафар мурожаатчи олдинги эгаллаб турган лавозимлари учун бўш штатлар мавжуд эмаслиги сабабли уларга тенглаштирилган ва юқори бўлган вазифаларга тикланган. Шунингдек, уларнинг ҳар бирига ўртача 15 млн сўмга яқин ойлик иш ҳақлари ҳамда 6 млн сўмдан маънавий зарар, умумий ҳисобда 83 млн сўмга яқин товон пули ундирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг