Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Адолат» партиясидан ҳам президентликка номзод маъқулланди

«Адолат» партиясидан ҳам президентликка номзод маъқулланди

«Адолат» СД партиясидан Роба Маҳмудова президентликка номзод сифатида партиянинг Қурултойида кўриб чиқиш учун маъқулланди.

Маълумот учун, Робахон Маҳмудова 2020 йилнинг июлидан Олий суд раисининг биринчи ўринбосари – маъмурий ишлари бўйича суд коллегияси раиси лавозимида ишлаб келмоқда.

Робахон Маҳмудова 1968 йили Фарғона вилоятида туғилган. 2008 йилгача Олий суд судьяси лавозимида ишлаган. 2017−2020 йиллар мобайнида Ўзбекистон президентининг Фарғона вилояти бўйича халқ қабулхонасига раҳбарлик қилган. 2020 йил январида сенатор этиб сайланган ва шу кунда Олий Мажлис юқори палатасининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари бўйича қўмитаси раиси бўлиб ҳисобланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг