Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Аҳолининг айрим тоифаларига бепул хизмат кўрсатувчи марказлашган лабораториялар ташкил қилинади

Аҳолининг айрим тоифаларига бепул хизмат кўрсатувчи марказлашган лабораториялар ташкил қилинади

Ҳукуматнинг тегишли қарори лойиҳаси билан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2024 йил 1 сентябрдан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳри тиббиёт бирлашмаси, Сирдарё вилояти Боёвут туман тиббиёт бирлашмаси ҳамда Тошкент шаҳри Яшнобод тумани учун «Тошкент шаҳар диагностика маркази» таркибида юридик мақомга эга бўлмаган бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларига лаборатория хизматлари кўрсатувчи марказлашган лабораториялар (марказлашган лабораториялар)ни тажриба-синов тариқасида ташкил этиш кўзда тутилмоқда.

Марказлашган лабораторияларда ҳудуддаги барча бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларига бириктирилган аҳолига йўлланма асосида Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланадиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари доирасида бепул хизмат кўрсатилади.

Тиббиёт муассасасига бириктирилмаган, шифокор (ёки ҳамшира) йўлланмаси мавжуд бўлмаган аҳолига ҳамда кафолатланган пакет доирасига киритилмаган тиббий хизматлар бўйича эса лаборатория хизматлари пулли асосда кўрсатилади.

Шунингдек, оилавий шифокорлик пунктлари ва оилавий поликлиникаларда ҳамда Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги кўп тармоқли марказий поликлиникада аҳолидан биоматериалларни қабул қилиш (олиш ва йиғиш) хоналари ташкил этилади ва йиғилган биоматериаллар махсус жиҳозланган автотранспорт воситаларида марказлашган лабораторияларга етказилади.

Марказлашган лабораторияларда аниқланган таҳлиллар натижаси биоматериалларни қабул қилинган тиббиёт муассасаларига электрон ахборот тизими орқали жўнатилади.

Белгиланишича, ҳужжат лойиҳасига мувофиқ, марказлашган лабораторияларда кафолатланган пакет доирасида кўрсатиладиган хизматлар бўйича харажатлар Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси томонидан қоплаб берилади. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг