Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бош прокуратурада сунъий интеллект имкониятларидан фойдаланишга доир давра суҳбати бўлиб ўтди

Бош прокуратурада сунъий интеллект имкониятларидан фойдаланишга доир давра суҳбати бўлиб ўтди

Прокуратура органлари тизимида фаолият олиб борувчи ходимларни етук кадр бўлиб шаклланиши, мамлакатимизда ва дунёда содир бўлаётган аҳамиятли ислоҳот ва ўзгаришларни уларга ўз вақтида етказиш ҳамда маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида ҳар ҳафтанинг жума куни «Маънавият куни» этиб белгиланган.

Бугун, 11 октябр куни Бош прокуратурада «Сунъий интеллект имкониятларини прокуратура тизимига жорий қилиш» мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Унда Бош прокуратура, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий ва Транспорт прокуратураси, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг масъул ходимлари иштирок этди.

Тадбирда Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмаси Бошқаруви раиси, Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори, профессор Шерзодхон Қудратхўжа, «AIM Laboratory» МЧЖ раҳбари Хикматилла Убайдуллаев, «XCDM» МЧЖ раҳбари Самандар Турсуналиев, техноблогер Саъдулла Абдуллаевлар иштирок этиб, бугунги мавзу юзасидан нутқ сўзлади.

Сўзга чиққанлар сунъий интеллект технологияларини жадал жорий этиш ва уларни мамлакатимизда кенг қўллаш, рақамли маълумотлардан фойдаланиш имкониятини ва уларнинг юқори сифатини таъминлаш, ушбу соҳада малакали кадрлар тайёрлаш учун қулай шарт-шароитлар яратиш борасида ўз фикр ва маълумотларни, тушунтиришларни бериб ўтишди.

Дўстона ва самимий руҳда бўлиб ўтган суҳбат давомида иштирокчилар ҳам мавзу юзасидан ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг