Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бугун Тошкентнинг айрим катта кўчалари вақтинча ёпилди

Бугун Тошкентнинг айрим катта кўчалари вақтинча ёпилди

Бугун, 4 июн куни Тошкент шаҳрида бир нечта катта кўчалар ёпилди. Шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, 3 июн Бутунжаҳон велосипед куни муносабати билан веломарафон ўтказилади. Бугунги веломарафон соат 8:00 дан 11:00 гача бўлиши режалаштирилган.

Қуйидаги кўчалар вақтича ёпилади:

– Абай кўчаси Абдулла Қодирий кўчаси билан кесишмасидан Алишер Навоий кўчаси кесишмасигача;

– Олмазор кўчаси Алишер Навоий кўчаси билан кесишмасидан «Ўзбекистон» метро бекатигача;

– Афросиёб кўчаси «Ўзбекистон» метро бекатидан Нукус кўчаси билан кесишмасигача;

– Нукус кўчаси Афросиёб кўчаси билан кесишмасидан Фарғона йўли кўчаси кесишмасигача;

– Абдулла Қодирий кўчаси Фарғона йўли кўчаси билан кесишмасидан Абай кўчаси кесишмасигача.

Мутасаддилар келтирилган ноқулайликлар учун узр сўради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг