Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бухородаги дўкон ертўласида газ портлади: бир киши вафот этган

Бухородаги дўкон ертўласида газ портлади: бир киши вафот этган

Бугун, 1 март куни соат 08:57 ларда Бухоро шаҳри Ёшлик маҳалласидаги автомобил эҳтиёт қисмлари дўкони ертўласида, дастлабки маълумотларга кўра, газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлди.

Дўкон икки қаватли бинонинг 1-қаватида жойлашган бўлиб, портлаш оқибатида 1-қаватнинг 2 дона бетон плитаси қулаб тушган.

Чақнаш сабаби ва зарари аниқланмоқда. Воқеа жойида ёнғин содир бўлмаган.

Маълум қилинишича, ҳодиса оқибатида 1 нафар фуқаро олган тан жароҳатлари билан воқеа жойида ҳалок бўлган. Яна бир нафар фуқаро турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Воқеа жойига вилоят ва шаҳар ФВБ раҳбарияти ҳамда ёнғин-қутқарув экипажлари ва тегишли идоралар ходимлари етиб боришган.

Ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг