Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Чегарада ўзбекистонлик ҳайдовчи калтакланган: айбдорни Қозоғистон полицияси қидиряпти

Чегарада ўзбекистонлик ҳайдовчи калтакланган: айбдорни Қозоғистон полицияси қидиряпти

Жорий йил 3 ноябр куни Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарасидаги (Қозоғистоннинг Туркистон вилояти, Сариёғоч тумани) «С.Нажимов – Казигурт» назорат-ўтказиш пунктида ўзбекистонлик ҳайдовчи калтакланган. Транспорт вазирлиги мазкур ҳолат бўйича Қозоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги ва бошқа тегишли идоралари билан музокаралар олиб борилганини маълум қилди.

«Музокараларда қозоқ томони ўзбек ҳайдовчисига жароҳат етказиш билан боғлиқ ҳодиса тегишли органлар томонидан назоратга олингани, ҳозирда Туркистон вилояти, Сариёғоч туман полиция бўлими томонидан тергов суриштирув ишлари олиб борилаётгани ва Қозоғистон Республикаси ЖКнинг 293-моддаси билан иш қўзғатилганлиги, гумондор шахс Қозоғистон фуқароси қидирилаётганлигини маълум қилди», – дейилади вазирлик хабарида.

Вазирлик, шунингдек, Қозоғистон томони билан «Курмангази» чегара ўтиш пунктида Астрахан шаҳри (Россия) йўналишида юк автотранспорт воситаларининг тўпланиб қолиш ҳолати юзасидан ҳам музокаралар олиб борилганини маълум қилди.

Қайд этилишича, «Курмангази» чегара ўтиш пунктида автотранспорт воситаларининг тўпланиб қолиши ҳолатини олдини олиш бўйича эса қозоқ томони барча тегишли чораларни кўрмоқда. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг