Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Электр энергияси ислоҳотида газ етиб бормаган жойлар инобатга олиниши керак – «Юксалиш» УМҲ раиси

Электр энергияси ислоҳотида газ етиб бормаган жойлар инобатга олиниши керак – «Юксалиш» УМҲ раиси

«Юксалиш» УМҲ раиси Бобур Бекмуродов жорий йилнинг 16 апрелида қабул қилинган ёқилғи-энергетика соҳасида ислоҳотларни назарда тутувчи Ҳукумат қарори борасида ўз муносабатини билдирди.

Унинг таъкидлашича, тизимда ислоҳотлар билан бирга, масъул вазирлик ва идоралар айрим истисноларни инобатга олиши  керак.

«Албатта, Ўзбекистоннинг энергетика тармоғи туб ислоҳотларга муҳтож, шу муносабат билан тарифларни ўзгартириш ва бозор механизмларини жорий этиш зарур.

Ислоҳотлар билан бирга, биз масъул вазирлик ва идораларни айрим ҳолатларни инобатга олишга чақирамиз», – дейди «Юксалиш» УМҲ раиси.

У, жумладан, қарор ижроси доирасида марказий иситиш тизими ва табиий газдан фойдаланиш имкони йўқ ҳудудлардаги шароитларни ҳамда асосий иссиқлик манбалари печка ва кондиционерлар эканлигини ҳисобга олиш зарурлигини таъкидлаган.

Шунингдек, энергетика вазирлиги юқори кучланиш бўлганда маиший техникаларига зарар етган истеъмолчиларга компенсация тўлаш механизмларини ишлаб чиқиши зарурлиги ҳамда Ҳукумат давлат бюджетидан энергия тармоғини модернизация қилишга ажратилган маблағларнинг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаши кераклигини тавсия қилган.

«Хорижий тажрибани ўрганиш ҳам муҳим. Масалан, дифференцияланган тарифлар қўлланиладиган мамлакатларда электр энергиясига талаб юқори бўлган пайтларда (аномал ҳаво шароитларида) тариф нормалари сезиларли даражада оширилади», – деб ёзади Бобур Бекмуродов.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг