Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Эндиликда дала четларидаги ер майдонлари иккиламчи ижарага берилиши мумкин

Эндиликда дала четларидаги ер майдонлари иккиламчи ижарага берилиши мумкин

Жорий йил 17 июль куни қабул қилинган ЎРҚ-936-сон қонун билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Хусусан, Ер кодексига ҳамда «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги Қонунига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга кўра, эндиликда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларининг дала четларидаги каналлар, суғориш ва коллектор-дренаж тармоқлари атрофидаги майдонлари 10 йилгача бўлган муддатга иккиламчи ижарага берилиши мумкин бўлади.

Шунингдек ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачилар томонидан мазкур ер участкаларида ҳамда боғлар ва токзорларнинг қатор ораларига мақбул экинлар экилишини ёки тут кўчатлари ўтқазилишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Бундан ташқари Ер кодексига пиллачилик ва тутчиликка ихтисослашган фермер хўжаликларига, агросаноат кластерларига ва бошқа юридик шахсларга майдони 10 гектаргача бўлган ер участкалари ажратилиши мумкинлиги тўғрисидаги қўшимча киритилди.

Илгари бундай норма мавжуд эмас эди.

Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартириш ва қўшимчага кўра, Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ҳамда Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияларига маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга доир ваколатлар берилди.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг