Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Энтони Блинкен Ўзбекистонни мустақиллик байрами билан табриклади

Энтони Блинкен Ўзбекистонни мустақиллик байрами билан табриклади

АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен расмий Вашингтон номидан Ўзбекистон халқини Мустақиллик куни билан табриклади. Табрик матни 31 август куни Давлат департаменти расмий сайтида эълон қилинган.

Энтони Блинкеннинг қайд этишича, 32 йил давомида АҚШ ва Ўзбекистон ҳамкорлиги Ўзбекистон мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига умумий садоқат асосида қурилган.

«32 йил давомида Америка Қўшма Штатлари ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик Ўзбекистон мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига умумий садоқат асосида қурилган. Шу куни биз ушбу стратегик шерикликни мустаҳкамлаш, жумладан, минтақавий хавфсизликни таъминлаш, иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, халқлар ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга интилиш каби муҳим соҳаларда амалга оширилаётган ишларни нишонлаймиз», – дейилади табрикда.

Шунингдек, давлат котиби АҚШ ва Ўзбекистон ўртасидаги стратегик шерикликни янада ривожлантириш, томонларни қизиқтирган масалаларга ечим топиш, мамлакатлар ўртасида мустаҳкам дўстлик ва ишончни мустаҳкамлашга интилишини билдирган.

«Ўзбекистон Марказий Осиё тараққиётининг марказида бўлди ва биз унинг минтақавий тинчлик, фаровонлик ва хавфсизликка содиқлигини юқори баҳолаймиз. Биз Америка Қўшма Штатлари ва Ўзбекистон ўртасидаги стратегик шерикликни янада ривожлантириш, томонларни қизиқтирган масалаларга ечим топиш, мамлакатларимиз ўртасидаги мустаҳкам дўстлик ва ишончни мустаҳкамлашга интиламиз», – дейилган хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг