Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ерга доир қонунчиликни бузганларга жавобгарлик чоралари кучайтириляпти

Ерга доир қонунчиликни бузганларга жавобгарлик чоралари кучайтириляпти

Бугун, 25 июн куни Қонунчилик палатаси депутатлари мажлисида ер участкаларидан самарали фойдаланиш ҳамда соҳадаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Қонун лойиҳаси билан ер тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларини бузганлик билан боғлиқ қилмишлар учун жавобгарлик чоралари кучайтирилмоқда. Хусусан, Жиноят, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ҳамда Жиноят-процессуал кодексларида ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш билан боғлиқ жиноятлар прокуратура органларининг терговига тааллуқли эканлиги белгиланмоқда. 

Бундан ташқари, Иқтисодий ва Фуқаролик процессуал кодекслари cудларда ўзбошимчалик билан эгалланган давлат эгалигидаги ер участкаларини қайтариш ҳамда ноқонуний қурилмаларни бузиб ташлашга оид ишларни кўриб чиқишнинг алоҳида тартибини белгиловчи нормалар билан тўлдирилмоқда.

Шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фуқаролик ва иқтисодий судларга ер тўғрисидаги қонун бузилиши билан боғлиқ ариза киритганда давлат божидан озод этилиши белгиланяпти.

Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг