Ҳафта ўрталарида Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ҳарорати совий бошлайди

28 январ, сешанба куни Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг айрим ҳудудларида бироз қор ёғади. Бухоро, Навоий ва Самарқанд вилоятларида кечаси бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин.
Бу ҳақда Ўзгидромет прогнозларида маълум қилинди.
Қайд этилишича, Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кузатилмайди. Ҳаво ҳарорати кундузи 5-10 даража илиқ, республиканинг шимолий ҳудудларида 2 даража совуқ – 3 даража илиқ бўлади.
29-31 январда совуқ ҳаво массалари Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларидан бутун республика ҳудудига тарқала бошлайди, ҳаво ҳарорати кечаси 0-5 даража совуққача, шимолий ҳудудлар баъзи жойларида 8 даража совуққача, кундузи 0-5 даража илиққача пасаяди.
Республиканинг марказий ва жануби-шарқий вилоятларида 29-31 январда вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлиб, асосан қор шаклида ёғади. Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчилик кузатилмайди.
Республиканинг айрим жойларида туман тушиши мумкин.
Шамол шарқдан йўналишини ғарбийга ўзгартириб 7-12 м/с тезликда эсади.
Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи мавжуд.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter