Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Камбағаллик чегарасининг ошиши қандай оилалар учун фойдали бўлди?

Камбағаллик чегарасининг ошиши қандай оилалар учун фойдали бўлди?

Бир муддат олдин Статистика агентлиги томонидан Ўзбекистонда 2025 йил учун минимал истеъмол харажатлари миқдори киши бошига бир ой учун 669 минг сўм қилиб белгиланган эди.

Минимал истеъмол харажатлари қийматининг ошиши билан эса айрим турдаги ижтимоий тўловлар ҳам ошмоқда.

Натижада:

  • йил якунига қадар даромади жон бошига (648 минг сўмдан 669 минг сўмгача) бўлган қўшимча 28 минг оила кам таъминланган оила сифатида нафақа олиш ҳуқуқи пайдо бўлади;
  • ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз ногиронлиги бўлган 7,4 минг шахсларнинг ҳар ойлик моддий ёрдам пуллари амалдаги 648 минг сўмдан 669 минг сўмгача (+ 21 минг сўм) ошади;
  • хусусий секторда ишловчи аёлларга Ижтимоий суғурта жамғармасидан тўланадиган ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари миқдори 2 676 минг сўмни (+ 84 минг сўм) ташкил этди.

Минимал истеъмол харажатлари миқдорини 669 минг сўмга етказиш натижасида ижтимоий тўловларни молиялаштириш учун жорий йил якунига қадар жами 87,0 млрд сўм йўналтирилади.

Аввалроқ пенсия ва пенсия олиш учун талаб қилинган иш стажига эга бўлмаган нафақа олувчиларнинг пенсия ва нафақа миқдорлари белгиланган минимал истеъмол харажатлари 669 минг сўмдан кам эмаслиги ҳақида эслатиб ўтилган эди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг