Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Когон тумани прокурори 90 минг доллар пора билан қўлга тушди

Когон тумани прокурори 90 минг доллар пора билан қўлга тушди

ДХХ ходимлари томонидан 2024 йилнинг 13 феврал куни соат 23:00ларда Бухоро вилояти Когон тумани прокурори Баҳодир Ғуломов 90 минг АҚШ доллари олаётганда қўлга олинган. У қидирувдаги шахсга қўлланилган қамоқ эҳтиёт чорасини бекор қилиш ва жиноят иши бўйича енгиллик қилиб бериш эвазига шунча пул олгани айтиляпти.

Ғуломов Бухоро вилояти прокуратураси иш юритувидаги «Когон ёғ-экстракция заводи» АЖ мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши бўйича қидирувда бўлган жамият таъсисчиси М.И. дан унга нисбатан қўлланилган қамоқ эҳтиёт чорасини бекор қилиш ва жиноят иши бўйича енгиллик қилиб бериш эвазига воситачи орқали Бухоро шаҳар шошилинч тез тиббий ёрдам маркази биноси яқинида 90 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Бухоро вилояти прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Буҳодир Ғуломов Когон тумани прокурори лавозимига 2022 йил апрелда тайинланган. У аввал Бухоро вилояти прокуратурасида бўлим бошлиғи бўлиб ишлаган.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг