Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Мусиқа мактаблари ўқитувчиларнинг ойлик маошлари 10 фоизга ошириляпти

Мусиқа мактаблари ўқитувчиларнинг ойлик маошлари 10 фоизга ошириляпти

Президентнинг жамият маданий ҳаётида театрнинг аҳамиятини ошириш ва фаолиятини қўллаб-қувватлашга доир 2024 йил 22 ноябрдаги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ҳукуматнинг баъзи ҳужжатларига ўзгартириш киритилмоқда.

Унга кўра, болалар мусиқа ва санъат мактабларида ишлаб келаётган ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий тариф ставкалари миқдорлари оширилади.

Яъни, Маданият вазирлиги тизимидаги болалар мусиқа ва санъат мактабларининг директори, директор ўринбосарлари, ўқитувчи ва концертмейстерларининг ойлик иш ҳақларини 2025 йил 1 январдан бошлаб 10 фоизга ошириш кўзда тутиляпти.

Ҳукуматнинг мазкур қарори лойиҳасига кўра, ушбу тоифа педагоглар ойлик маошларининг оширилиши Давлат бюджетидан қўшимча 78 миллиард 900 миллион сўм маблағ ажратишни талаб қилади.

Эслатиб ўтамиз, юқоридаги ҳужжат ҳали лойиҳа босқичида бўлиб, Бош вазир тасдиғидан сўнг кучга киради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг