Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Ўқишга кирганлик ҳақидаги СМС-хабарлар агентлик ходимларига ҳам келяпти» – БМБА

«Ўқишга кирганлик ҳақидаги СМС-хабарлар агентлик ходимларига ҳам келяпти» – БМБА

Мазкур ўқув йилининг бошланиши арафасида кўпчиликка нодавлат олий таълим ташкилотлари томонидан ўқишга таклиф қилиш бўйича турли СМС-хабарлар жўнатилаётгани айтилган эди.

Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги (собиқ ДТМ) ушбу ҳолатнинг нафақат жорий йилда, балки ўтган йилларда ҳам кузатилганини таъкидламоқда.

«Ушбу хабарлар фақат абитуриентларга эмас, барчага, жумладан, Агентлик ходимларига ҳам келмоқда», – дейилади Агентлик муносабатида.

Шунингдек, БМБА Агентлик фуқароларнинг розилигисиз учинчи шахсларга улар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этмаслигини, (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда ОТМларига талабаликка тавсия этилган абитуриентлар тўғрисидаги маълумотлар бундан мустасно) ҳамда Агентлик ахборот тизимларига ҳеч қандай киберҳужум уюштирилмагани ва учинчи шахслар томонидан абитуриентларнинг маълумотлари қўлга киритилмаганини билдирган. 

Ўз ўрнида, ўзбекистонликларга ишончсиз манбалардан фойдаланмаслик ва турли манбаларга шахсий маълумотларини киритмаслик тавсия қилинмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг