Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон болаларни мактабгача таълим муассасалари билан қамраб олиш бўйича етакчилик қиляпти

Ўзбекистон болаларни мактабгача таълим муассасалари билан қамраб олиш бўйича етакчилик қиляпти

Finance Inquirer нашри RGCA халқаро тадқиқоти натижалари ва UNICEF, Жаҳон банки ва OECD маълумотларига таяниб, болаларни мактабгача таълим муассасаларига жалб қилиш бўйича энг яхши динамикага эга бўлган дунёдаги энг пешқадам 10 та давлатни эълон қилди. Ўзбекистон жаҳон рейтингида биринчи ўринни эгаллади. 

Ҳисобот 2018 йилдан 2020 йилгача бўлган даврни ўз ичига олган мактабгача таълимнинг узоқ муддатли тенденцияларининг умумий кўринишини ўз ичига олади.

Мақолада келтирилган маълумотларга кўра, аксарият ҳудудларда мактабгача таълим билан боғлиқ вазият тўхтаб қолган ёки салбий ўсиш зонасига ўтган, бир қатор мамлакатларда эса таъсирчан ўсиш кузатилмоқда. Энг ёрқин мисол Ўзбекистон бўлиб, у ерда 3 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларни мактабгача таълим билан қамраб олишнинг ўсиш динамикаси кўриб чиқилаётган даврда 59 фоизни ташкил этди.

«Айтишим мумкинки, тадқиқотда келтирилган рақамлар тасодифий эмас: мамлакат раҳбарияти томонидан 2017-йилдан буён мактабгача таълимни ривожлантиришга қаратилаётган эътибор, ҳатто пандемия даврининг барча учун оғир босқичини ҳисобга олган ҳолда ҳам, сезиларли натижаларга олиб келди. Ишончим комилки, биз юқори ўсиш суръатларини сақлаб қоламиз ва яқин келажакда нафақат ўсиш динамикаси, балки мутлақ кўрсаткичлар бўйича ҳам дунёнинг етакчи давлатлари даражасига чиқамиз», – дейди воқеани шарҳлар экан, Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазири Агриппина Шин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг