Ўзбекистон Туркиядан ҳарбий дронлар сотиб олади – ОАВ

Туркиянинг ҳарбий саноат янгиликларига ихтисослашган SavunmaSanayiST нашри Ўзбекистон Туркия давлат аэрокосмик компанияси (TUSAŞ) томонидан ишлаб чиқариладиган бир двигателли ANKA SIHA учувчисиз учиш аппарати (дрон)га харидор бўлаётганини маълум қилди.
Нашрга кўра, ҳарбий дронларни Ўзбекистонга етказиб бериш тез орада бошланиши кутилмоқда.
«Туркия ҳарбий учувчисиз ҳаво воситалари соҳасида бозор етакчисига айланишда давом этмоқда. Туркия давлат аэрокосмик компанияси ниҳоят, Ўзбекистон билан ANKA SIHA дрони экспорти бўйича шартнома имзолади. Шартнома бўйича етказиб беришни яқин вақт ичида бошлаш режалаштирилган.
Шундай қилиб, компания ҳозиргача ANKA’ни 7 давлатга, AKSUNGUR SİHA дронини эса 4 давлатга экспорт қилди. ANKA ҳарбий дрони харидорлари орасида, жумладан, Жазоир, Қозоғистон, Тунис, Малайзия, Индонезия ва Чад давлатлари учрайди», – деб ёзади нашр.
Бир двигателли ANKA SIHA ҳавода 30 соатгача қолиши мумкин ва 350 килограмм юк кўтариш қувватига эга. Ушбу дрон турбодизел авиация двигателлари билан жиҳозланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter