Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда оилавий ажримлар сони қарийб чорак баробарга ортган

Ўзбекистонда оилавий ажримлар сони қарийб чорак баробарга ортган

Статистика агентлиги 2022 йилда Ўзбекистонда қайд этилган никоҳдан ажралиш ҳолатлари ҳақида маълумотини тақдим қилди.

Агентлик келтираётган рақамлар ўтган йилгиси билан таққосланганда 24 фоизга ошгани кўринади.

Яъни, 2022 йилда Ўзбекистонда жами 48 734 та оила никоҳдан расман ажрашганган бўлса, бу кўрсаткич 2021 йилда 39 227 тани ташкил қилган. 

Бу эса 2022 йил учун ҳар минг нафар аҳолига тўғри келадиган никоҳдан ажралишлар сони – 1,4 промиллега тўғри келишини англатади.

Ҳудудлар кесимида никоҳдан ажралиш ҳолатлари сони энг кўп – Тошкент шаҳри –(5 901 та) ҳамда Фарғона (5 445 та) ва Тошкент (5 098 та) вилоятларида кузатилган.

Шунингдек: 

  • Андижон вилояти – 5019 та 
  • Самарқанд вилояти – 4907 та 
  • Наманган вилояти – 4394 та  
  • Қашқадарё вилояти – 3472 та
  • Сурхондарё вилояти – 2810 та 
  • Бухоро вилояти – 2561 та 
  • Хоразм вилояти – 2138 та 
  • Қорақалпоғистон Р. – 2067 та  
  • Сирдарё вилояти – 1764 та
  • Жиззах вилояти – 1728 та  
  • Навоий вилояти – 1430 та  

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2022 йилнинг декабрида қарийб 4 мингта никоҳдан ажралиш ҳолатлари қайд этилгани айтилган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг