Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги янги элчиси тайинланди

Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги янги элчиси тайинланди

Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги янги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси тайинланди. Янги элчи Бахтиёр Ибрагимов Қозоғистон пойтахтига етиб борган.

«Дунё» АА маълумотига кўра, 51 ёшли дипломат Тошкент давлат шарқшунослик университети ва Россия ташқи савдо академиясини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 1994 йилда Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги (ҳозирги Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги) марказий аппаратида бошлаган. У ерда етакчи, бош мутахассис, вазир ёрдамчиси, бош бошқарма бошлиғи лавозимларида ишлаган. 2001 йилда Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонасига биринчи котиб, сўнгра савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчи сифатида ишга юборилган.

Хорижий хизмат сафаридан қайтгач, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги қошидаги иқтисодий тузилмаларда, Вазирлар Маҳкамасида шўъба мудири сифатида фаолият юритган.

2019-2022 йилларда БААда элчи бўлган. Шунингдек, ТИВ департаменти директори, Ўзбекистон туризм ва маданий мерос вазири ўринбосари лавозимларида ишлаган.

Бахтиёр Ибрагимов 2018-2024 йилларда Қозоғистонда элчи бўлиб ишлаган Саидикром Ниёзхўжаев ўрнига тайинланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг